“Реал” мухлислари учун яхши хабар! Асенсио сафга қайтди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоа машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.

Илгарироқ, хавбек ақл тишини олдиргани туфайли жамоасининг Ла Лигада 25-тури доирасида “Алавес”га қарши кечган баҳсини ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, Асенсио бу мавсум Ла лигада 21 баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!