"Реал" ўзининг аср аввалидаги антирекордини такрорлади
Айни дақиқаларда ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда ЦСКА жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.
Биринчи бўлимдан сўнг москваликлар Фёдор Чалов ва Георгий Шенниковларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишмоқда.
Сўнгги бор "Реал" ЕЧЛда ўз майдонида ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганида "Бавария"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Бу баҳс 2000 йилда бўлиб ўтган эди.
Умуман олганда, "Реал" ЕЧЛда биринчи бўлимдан сўнг 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлган 12 баҳснинг якунида имкониятни бой берган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар