"Реал" ПСЖ футболчисини нишонга олди
ПСж ҳимоячиси Вильян Пачо фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Маrcа" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "қироллик клуби" бош мураббийи Арбелоанинг шаҳсан ўзи 24 ёшли ҳимоячиси жамоада кўришни хоҳламоқда. Агар Альваро ёзда ҳам жамоани бошқарадиган бўлса трансферлар режасида асосий нишон Пачо бўлади.
Эквадорлик ҳимоячининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вильян жорий мавсум парижликлар сафида 23 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга эришди.



Фикрлар