“Реал” раҳбарлари Почеттино вариантидан воз кечишди

Мадриднинг “Реал” клуби Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттинога бошқа қизиқиш билдирмаяпти.

Sky Sports хабарига кўра, Почеттинонинг “шпорлар” билан тузган шартномасида товон пули кўрсатилмаган ва бу борада фақатгина клуб президенти Даниэль  Леви билан музокара ўтказиш керак бўлади.

Мадридликлар эса буни келажаги йўқ музокара деб ҳисоблашмоқда ва Почеттино вариантидан воз кечишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!