“Реал” Роналдуни қабул қилмади

Европа матбуотида жаҳон футболида энг кўп гол урган футболчи Криштиану Роналду тўнғич ўғлини “Реал” академиясига жойлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

“Қироллик клуби”дан бу хабарларга муносабат бўлди.   

COPE нашрининг ёзишича, “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг ўғлини ўз академиясига қабул қилмайди.

Бу борадаги гап-сўзларнинг келиб чиқишига 15 ёшли Криштиану Роналду “Реал”нинг 16 ёшгача бўлган футболчилари билан бирга машғулот ўтказгани сабаб бўлган. Кичик Роналду аслида “Ан-Наср”нинг ёшлар жамоаси ўйинчиси ҳисобланади.

Манба маълумотига кўра, “Реал” раҳбарияти кичик Криштиануни жамоага қўшиб олиш  имкониятини кўриб чиқмайди. Унга фақат академиядаги тенгдошлари билан машғулот ўтказишга рухсат берилган холос. Бу унинг жисмоний ҳолатини сақлаб туриш учун керак, чунки у Яқин Шарқдаги мураккаб вазият сабаб “Ан-Наср” академиясида шуғуллана олмаяпти. Ҳозирда Роналду оиласи Мадридда яшамоқда.

Криштиану Роналдунинг ўзи 2009-2018 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт ичида у 438 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 450 та гол уриган ва жамоадошларига 131 та голли узатма берган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!