“Манчестер Сити”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконига эга.

Жазоирлик футболчига “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тобора кўпайиб бормоқда. Франциялик мураббий 30 ёшли ярим ҳимоячи жамоани сезиларли даражада кучайтира олишига ишонмоқда.

Шунингдек, “Қироллик клуби” раҳбарияти Маҳрез ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этиш учун янги шартнома имзолашга шошилмаётган Лукас Васкесга муносиб ўринбосар бўлади, деган қарорга келган.  

“Манчестер Сити” ҳам етакчи футболчисидан айрилишни истамаяпти. 2023 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Маҳрезнинг трансфери 48 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар