“Реал” умуман кутилмаган мураббийни чақирди

Англия Премьер-лигасида 2022 йилдан бери “Астон Вилла”ни бошқариб келаётган ва жамоани  юқори ўринларга кўтаришни уддалаган бош мураббийи Унаи Эмери келаси мавсум олдидан “Реал”ни  қабул қилиб олиши мумкин.

Журналист Рамон Альварес маълумотига кўра, агар жорий мавсумдан кейин Мадрид клуби бош мураббийни алмаштиришга қарор қилса, бу лавозимга асосий номзод айнан Эмери бўлади.

Бир неча кун аввал “Реал” испаниялик мутахассис билан боғланиб, унинг Мадрид клубида ишлашга тайёрлиги ҳақида сўраган.

Айни пайтда “Реал”ни Альваро Арбелоа бошқармоқда. Бироқ бу мутахассис илгари топ-клубларда ишламаган ва бу борада етарли тажрибага эга эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!