“Реал”: Винисиус, маошингга Мбаппе эътироз қилмаса бўлди!

  • 21 Mar 10:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоа етакчиларидан Винисиус Жуниор билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Tecno

Sport.es нашрининг маълум қилишича, томонлар ҳали ўзаро келишувга эришишига анча бор.

Мадридликлар янги битим бўйича 24 ёшли ҳужумчининг хизмат ҳақини оширишга тайёр. Бироқ бу ҳолат клубнинг маошлар фонди балансини бузмаслиги қатъий назоратга олинади. Қолаверса, Винисиуснинг маоши миқдори жамоадаги бошқа етакчилар, хусусан Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемда эътироз уйғотмаслиги шарт.

Ўз навбатида, бразилиялик футболчининг агентлари ўйинчи олмоқчи бўлган клублар учун белгиланадиган бадал суммаси бўйича ҳам клуб билан келишиб олиши талаб этилади. Одатда, клублар ўйинчи кетиб қолмаслиги учун ҳеч бир клуб тўлай олмайдиган суммани бадал сифатида шартномага киритиб қўяди. Футболчи учун бадал пули кам бўлгани маъқул.

Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Айни пайтда у ҳар мавсум учун 15 миллион евро миқдорида маош оляпти.

Comments

You must be logged in to commet!