“Реал” Винисиусдан воз кечмоқчи

  • 09 Jan 10:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор юқори савияда ўйин намойиш қилмоқда. Бироқ 24 ёшли футболчининг майдондаги интизоми жамоани қийин аҳволга солиб қўёмоқда.

Tecno

Винисиус турли провакациялар ва тортишувлар туфайли кўп огоҳлантириш олади. Хусусан, бразилиялик юлдуз 2025 йилни ҳам қизил карточка билан бошлади.

“Валенсия” дарвозабонининг юз қисмига қўлин қўйиб, уни туртиб юборган ўйинчи майдондан ҳайдалди ва иккита ўйинга дисквалификация қилинди.

Мадрид суперклуби мутасаддилари Винисиусни кўп бора тартибга чақирган. Лекин ўйинчи юриш-туришини ўзгартирмоқчи эмас. Шу боис, мадридликлар ёзда яхши таклиф бўлса, уни сотиб юборишга тайёрлиги айтилмоқда.

Шунингдек, “Қироллик клуби” жорий мавсум якунланганидан кейин яна бир бразилиялик футболчи Родриго билан ҳам хайралашиш бўйича бир тўхтамга келган.

Comments

You must be logged in to commet!