“Реал” хўжайини Анчелотти ўрнига кутилмаган мураббий танлади

“Реал” ҳозирги бош мураббий Карло Анчелотти билан 2026 йилнинг ярмигача ҳамкорлик қилади.

Клуб президенти Флорентино Перес кейинги бош мураббий масаласида бош қотирмоқда.

Аввалроқ, мадридликлар клубдан етишиб чиққан Хаби Алонсони таклиф қилиши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Флорентино Переснинг бу борада фикри ўзгарган кўринади. TodoFichajes нашрининг ёзишича, клуб хўжайини жамоани Томас Тухелга топширмоқчи.

Пересга Тухелнинг юлдузлар билан ишлаш усули жуда маъқул келгани айтилмоқда.

Томас Тухель сўнгги йилларда “Челси”, ПСЖ ва “Бавария” каби гранд клубларда бош мураббийлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
27/06/2024 21:38
Йолгон
Асманов Асман
27/06/2024 21:38
Йолгон