“Реал” янги супердарвозабон топди
“Реал” ёзда янги дарвозабон сотиб олишни режалаштиряпти. Журналист Хорхе Пикон маълумотига кўра, мадридликлар “Боруссия Дортмунд” голкипери Грегор Кобел вариантини кўриб чиқмоқда.
Швейцариялик дарвозабон “Қироллик клуби” учун дарвоза чизиғини кучайтиришда асосий мақсад ҳисобланади.
Кобел 2021 йилда “Штутгарт”дан “Боруссия”га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда дарвозабон 40 учрашувда қатнашиб, 51 гол ўтказган ва 15 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Унинг трансфер қиймати 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар