“Реал” юлдузи жамоада ўйнагиси келмай қолди

  • 14 May 07:44
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэс мураккаб аҳволга тушиб қолди. Ўтган икки мавсум давомида жамоага Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппенинг қўшилгани бразилиялик футболчига салбий таъсир ўтказа бошлади.

Tecno

Бу мавсум 24 ёшли футболчи иккинчи планга ўтиб қолди ва бунинг оқибатида ёзда ўзига ўйин амалиётини кафолатлайдиган бошқа клуб топмоқчи.

Marca нашрининг ёзишича, универсал ҳужумчи “Реал”да ўйнагиси келмай қолган. Бунга унинг жамоадошлари билан муносабати бузилгани ҳам таъсир ўтказгани айтилмоқда.

“Реал” раҳбарияти ҳам Родригони мўмай даромад эвазига қўйиб юборишга тайёр. Мутасаддилар ўйинчи учун 100 миллион евро тикадиган клуб билан трансфер масалаларини муҳокама қилиб чиқишга рози эканини маълум қилган.

Родриго бу мавсум “Реал” сафида элликта учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 9 та ассист муаллифлик қилган бўлса-да, жамоанинг асосий ҳужумкор ўйинчилари вазифасини Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем бажариб келмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!