“Реал” юлдузини оламиз!
“Челси” ёзги трансферлар ойнаси даврида трансфер бозорига кириш учун ҳозирдан таркибни кучайтириш вариантларини ўрганмоқда.
Transfer News Live ва Defensa Central каби манбалар маълумотига кўра, Англия Премьер-лигаси гранд клубининг эътиборида “Реал” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени турибди.
Лондон клуби мутасаддилари франциялик ўйинчи бўйича мадридликларга жорий мавсум якунланганидан кейин расмий таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда.
Бироқ айрим манбаларда қайд этилишича, “Қироллик клуби” хўжайинлари 26 ёшли франциялик футболчини сотиш ниятида эмас. Трансфер фақат Тчуамени ўзи истаса ёки маошини оширишни талаб қилсагина амалга ошиши мумкин.
Transfermarkt мутахассислари универсал хусусиятларга эга Орельен Тчуаменининг трансфер қийматини 75 миллион евро деб баҳолашмоқда.
Фикрлар