
“Реал”да ким зўр? Мбаппе Винисиус ва Родригога “дарс” берди!
“Реал” футболчилари ёзда таътилдан қайтганида Килиан Мбаппедан ҳайратга тушди. Marca нашрининг ёзишича, франциялик футболчи дам олганига қарамай, клубга яхшига жисмоний тайёргарликка эга ҳолда келган.
Бундан ташқари, “реалчилар”ни 26 ёшли ҳужумчининг ички хотиржамлиги ва ўзига бўлган ишончи ҳам қойил қолдирган.
“Реал” футболчилари Мбаппе тимсолида масъулият ва етакчиликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган лидер ўйинчини кўрмоқда. Буни бразилиялик юлдузлар – Винисиус Жуниор ва Родриго Гоэс ҳам тан олиб, улар майдонда Мбаппе билан ҳамкорлик қилиш лозимлигини тушиниб етган.
Манбанинг қайд этишича, Килиан Мбаппе мавсумнинг бошиданоқ тезкорлик ва куч-қудратини намойиш қилиб, замонавий футболда ҳужумчи қандай бўлишини намойиш қилмоқда.
Таъкилаш жоизки, Килиан Мбаппе таътил давомида ПСЖдаги дўсти Ашраф Ҳакими билан қўшимча машғулотлар ўтказишга ҳам вақт ажратган.
Фикрлар