“Реал”дан 50 миллион еврога ҳужумчи оламиз

CHERY AUTO

Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи” ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Реал”нинг қанот ҳужумчиси Франко Мастантуононинг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Неаполь шаҳри шарафини ҳимоя қилаётан клуб 18 ёшли футболчини январь ойидаёв сотиб олишга тайёр ва бунинг учун 50 миллион евро таклиф қилишини билдирди.

Бу ҳақда Defensa Central хабар беряпти.

Манба маълумотларига кўра, “Қироллик клуби” ноёб истеъдод соҳиби ҳисобланган Мастантуонони тўлиқ сотиб юборишни режалаштирмаган ва мавсумнинг иккинчи қисмида аргентиналик ўйинчи ўзининг яхши спорт формаси ҳамда юқори савиядаги ўйинини намойиш этишига умид қилмоқда.

Жорий мавсумда Мастантуоно барча мусобақаларда 14 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!