“Реал”дан сен ҳам кетасан!

“Реал”да энг катта маош олаётган ўйинчилардан Давид Алаба ҳам жорий мавсум тугаши билан клубни тарк этадиган бўляпти. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, томонлар яқинлашиб келаётган ёзда тугайдиган меҳнат шартномасини узайтирмайди.

Аммо Алаба даражасидаги универсал ҳимоячи ишсиз қолиб кетмаслиги тайин. Австриялик футболчи атрофидаги вазиятни бир неча клуб кузатиб турибди ва улар тажрибали ўйинчини эркин агент мақомида бепул ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Алаба “Бавария”даги муваффақиятли фаолиятидан кейин 2021 йилнинг ёзидан “Реал”га трансфер қилинган эди.

Кейинги пайтда у жуда кўп жароҳатланди. Хусусан, 33 ёшли футболчи жароҳатлар ва спорт формасидаги муаммолар туфайли бу мавсум барча мусобақаларда атиги 13 марта майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!