“Реал”га яқинда келган Эндрик кетишга тайёргарлик кўриб қўйди
“Реал” жамоаси ёзда бразилиялик иқтидор эгаси Эндрикни таркибга қўшиб олган эди. Бу футболчи ҳужум чизиғида ҳаракат қилади.
Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, Эндрик қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этишга тайёргарлик кўриб қўйди.
Агар Эндрик мавсумнинг биринчи ярмида ўзи кутган даражада ўйин амалиётига эга бўлмаса, “Қироллик клуби”ни тарк этади. Истеъдодли футболчи Мадридга келишидан аввал “Реал” ҳужум чизиғида рақобат ўта кучли эканини билган.
Бугунги кунда мадридликлар ҳужумида Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс сингари тажрибали ҳужумчилар бор. Бундан ташқари, ярим ҳимоячилар орасида Арда Гюлер, Лука Модрич, Федерико Вальверде, Браим Диас, Жуд Беллингем каби ҳужум қилишга уста ўйинчилар ҳам бор.
“Реал” Эндрик учун “Палмейрас”га 47,5 миллион евро тўлади. Ўйинчининг ўзи билан эса, 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузилди.
Фикрлар