“Реал”нинг икки юлдузини Шомуродов ўйнаётган лигада кутишяпти

  • 7 сентябрь, 08:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Бешиктош” янги мураббийлар штаби ташаббуси билан таркибини кучайтиришга киришди.

Tecno

Маълумки, Туркияда ёзги трансферлар ойнаси 12 сентябрь куни ёпилади. Айни пайтда тарк клублари ўзлари кўзлаган ўйинчиларни олиш имкониятини қидиряпти.

“Бешиктош” мутасаддилари “Реал”дан марказий ҳимоячи Рауль Асенсиога кўз тикмоқда.  Sport.es сайтининг ёзишича, футболчининг ўзи Мадриддан кетишга шошилмаяпти.

Яна бир қудратли клуб – “Фенербаҳче”га “Қироллик клуби”нинг бошқа марказий ҳимоячиси Давид Алаба керак. Мадридликлар австриялик ҳимоячининг кетишига қаршилик қилмаслигини билдирди.

Чунки бу ҳимоячи оғир жароҳатлардан кейин ҳали юқори спорт формасини тиклаб олгани йўқ. Клуб хўжайинлари 33 ёшли футболчининг келажагига шубҳа билан қарамоқда. Қолверса, Давид Алаба клубда энг катта маош олаётган футболчилардан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!