“Реал”нинг катта трансфери барбод бўлиш арафасида
“Реал” келаси ёз ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун бир неча ўйинчини таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Асосий нишонлардан бири “Ливерпуль” билан шартномаси якунланаётган Трент Александер-Арнольд ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, аввалига Мадридга кўчиб ўтишга мойиллик билдирган англиялик ҳимоячининг режаси ўзгарган. “Ливерпуль” бир неча ҳафтадан бери ўз тарбияланувчиси билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказяпти.
Англия матбуоти музокаралар ижобий йўналишда давом этаётган ва томонлар якуний келишувга эришишга яқин турганини ёзмоқда.
“Қироллик клуби” Трентни ёши ўтиб қолаётган Дани Карвахаль ўрнига – ўнг қанот ҳимоячиси позициясига олиб келмоқчи эди.
Фикрлар