"Реал"нинг режалари ўзгарди
Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзда ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Аввалроқ "қироллик клуби" Жошуа Киммих ва Жамал Мусиала каби машҳур футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги борасида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ "Лос Бланкос" раҳбарияти бу футболчиларни 2025 йилда сотиб олишни режалаштирмаяпти.
AS нашри ўз саҳифаларида маълум қилишича. "Реал"нинг кейинги йил учун режаларида бошқа футболчилар бор. Гап Альфонсо Дэвис, Жонатан Та ва Трент Александр-Арнольд ҳақида кетмоқда. Шунингдек, Флориан Вирц ушбу рўйхатдан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликларнинг пешқадам "Барселона" билан орадаги фарқи 6 очкони ташкил қилади.
Фикрлар