"Реал"нинг собиқ дарвозабони "Атлетико"га ўтади

"Бетис" клуби дарвозабони Антонио Адан фаолиятини "Атлетико"да давом эттирадиган бўлди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 31 ёшли посбоннинг трансфери бўйича келишувга эришишган. Ушбу трансфер нархи эса 1 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Атлетико” “Реал” Мадриднинг собиқ посбони учун курашда “Барселона”ни ортда қолдиришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!