“Реал”нинг собиқ футболчисига қўшиқчи бўлишни таклиф этишди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано куни кеча “Верона” билан тузган янги шартномасини бекор қилиб, футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Италиялик машҳур қўшиқчи Жанни Моранди эса унга Италия қўшиқчилар термасига сардорлик қилишини таклиф этди.

“Қадрли Антонио. Сенинг юксак иқтидоринг ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Хаттоки, сенинг иқтидорингга ҳеч ким тенглаша олмаслиги ҳам ҳақиқат. Сен фаолиятингни якунлаганингни эълон қилдинг. Бу жуда оғир… Бироқ менда таклиф бор. Мен сенга мусиқа ёқишини биламан. Шундай экан, нега биргаликда қўшиқ куйламаслигимиз керак? Қолаверса, сен Италия қўшиқчилар термасига сардорлик қилишинг мумкин”, – деб ёзиб қолдирган Моранди ўзининг “Facebook”даги расмий саҳифасида.