
“Реал”нинг Винисиусга муносабати кутилмаган томонга ўзгарди
“Реал” мутасаддилари бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан бир неча ойдан бери янги шартнома бўйича музокара олиб бораётган бўлса-да, ҳамкорликни белгиловчи ушбу ҳужжат ҳали имзолангани йўқ.
El Chiringuito нашрининг ёзишича, томонлар ўртасидаги музокаралар яна тўхтаб қолган. Аслида келишув янги мавсум бошлангунга қадар имзоланиши кутилганди.
Бироқ клуб мутасаддилари ҳамкорликни расмийлаштириш тадбирига Винисиусни чақиртиргани йўқ ва музокараларни давом эттиришга ҳам шошилмаяпти. Бунинг сабаби ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Шунга қарамай, Бразилия терма жамоаси ва “Реал” ҳужумчисига Саудия Арабистонининг қудратли клублари ҳамон иш таклиф қилмоқда.
Шайхлар Винисиусга беш йиллик шартнома ва бу муддат давомида 830 миллион фунт стерлинг маош таклиф қиляпти.
Фикрлар