“Реал”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум
"Реал" ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилмоқда. Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Мадрид клубининг айни вақтда рўйхатдан 4 нафар футболчи жой олган. "Қайморанглилар"нинг асосий мақсади ПСЖ футболчиси Витиньяни қўлга киритиш.
Кейинги ўринда "қироллик клуби" "Кристал Пэлас"дан Адам Уортон, "Челси"дан Энцо Фернандес ва "Манчестер Сити"дан Родри билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирча мадридликлар ҳеч қайси клубга таклиф билан чиқмаган.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа шогирдлар кеча сафарда "Вильярреал"ни мағлуб этиб, 51 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди.



Фикрлар