
Рэшфорд, “Барса”да қолмоқчи бўлсанг, тузукроқ ўйна!
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ёзги трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олган эди.
Чемпионатнинг стартидаёқ англиялик футболчининг ҳаракатлари бош мураббий Ханс-Дитер Флик эътирозларига сабаб бўлди. 27 ёшли ҳужумчи Ла Лиганинг дастлабки учта туридан иккитасида асосий таркибга кира олмади.
Transfer News Live ва El Nacional каби манбаларнинг маълум қилишича, германиялик бош мураббий бу ҳолатга дарров реакция қилди. Флик Рэшфордни огоҳлантириб, агар ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, тезроқ жисмоний ҳолатини талаб даражасига олиб чиқиши лозимлигини уқтирди.
Охирги бир неча мавсум давомида Маркус Рэшфорд кутилган даражада ўйин намойиш қила олмаётгани учун ҳам “Манчестер Юнайтед” асосий таркибидаги жойини бой берган эди. Манчестерликлар ўтган мавсумда клуб тарбияланувчиси “Астон Вилла”га ижарага жўнатди. Бу гал эса, Маркус бир мавсумга Каталония суперклубига юборилди.
Фикрлар