Рэшфорд: "Барса"га вақтида келдим!"
"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд бўлажак "эл-класико" олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Бу эҳтимол фаолиятим мобайниданги энг муҳим ўйинлардан бири бўлар. Вақтида "Барса"га келдим, деб ўйлайман. "Эл-класико" жуда машҳур ўйин. Испаниянинг иқлими, маданияти ва таомлари менга жуда ёқяпти. Менга бу ер жуда маъқул келди. Биз бўлажак ўйинни назорат қилишимиз ва 3 очко билан уйга қайтишни истаймиз", - деди англиялик футболчи.
Маълумот учун, Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида "Реал" - "Барселона" учрашуви эртага соат 20:15 да старт олади.



Фикрлар