Рэшфорд ниҳоят ўзига жамоа танлади

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Юнайтед” билан хайрлашиши кутилаётган Маркус Рэшфорднинг харидорлари сафи кенгайиб бормоқда.

27 ёшли тўпурарнинг ўзи эса, Испания чемпионатига йўл олиб, “Барселона”да тўп тепишга мойиллик билдиряпти.

Рэшфордга Саудия Арабистони ва АҚШ клубларидан таклифлар келаётганига қарамай, ўйинчининг ўзи Европада қоладиган бўляпти.

Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, “Барселона” Маркус Рэшфордни айни пайтда ўз сафига қўшиб ололмайди. Чунки Каталония клуби молиявий қийинчиликларга дуч келган ва ҳозирги таркибдаги айрим ўйинчиларини Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!