Рэшфорд яна бир клуб таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоасини ўзгартиришга шошилмаяпти. Унга «Фенербахче» клуби жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Туркия жамоаси Чемпионлар лигаси асосий босқичига йўл олгач, таркибни кучайтиришни режалаштираётгани хабар қилинган.

Бироқ Transfer News Live нашрининг The Times газетасига таяниб ёзишича, 28 ёшли англиялик футболчи Туркияга ўтиш вариантига қизиқмаяпти. Манбаларга кўра, у яқин вақтларда «қизил шайтонлар» сафини тарк этиши эҳтимоли жуда кам.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Маркус Рэшфорд «Барселона» таркибида ижара асосида ўйнаган эди. 

«Манчестер Юнайтед» тарбияланувчисининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!