Рибери:
Ads

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Рибери асосий таркибдаги жойини йўқотишдан қўрқмаслигини маълум қилди. Унинг ўрнини Франция термасининг порлаётган футболчиси Кингсли Коман эгаллаши мумкин.

“Мен асосий таркибдаги жойимни йўқотишдан қўрқмайман, чунки ўз ўйиним сифатини тушуниб турибман. Мен фаолиятим давомида кўпига эришдим ва давом эттиришим мумкин.

Кингсли – яхши йигит, у борган сари сифатли ўйин олиб бормоқда. Мавсум жуда узун, бизга кўп футболчилар керак, чунки биз ҳар уч кунда битта ўйин ўйнаяпмиз. Лекин Юп Хайнкесс ротация борасида яхши иш олиб бормоқда”, – деди Рибери.

Минбар

Барча блоглар