Рим папаси ҳам фикримдан қайтара олмайди!
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим унинг ўйин принциплари ҳали самара келтирмаган бўлса-да, уларни ўзгартирмаслигини яна бир карра таъкидлади.
Маълумки, аксарият экспертлар бу мутахассисни учта ҳимоячи билан ўйнаётгани ва усул мағлубиятларга сабаб бўлаётганига қарамай, ундан воз кечмаётганини танқид қиляпти.
- Ҳеч ким мени ўйин схемасини ўзгартиришга кўндира олмайди, ҳатто Рим папаси ҳам. Бу менинг ишим. Ўзим масъул ва жавобгарман. Ҳаётимдан шундан иборат.
Жамоамиз эволюцияси учун вақт талаб қилинади, бироқ буни бошидан тўғри тарзда амалга ошириш шарт.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, мен ташқи босим остида ўзимни ўзгартирсам, футболчиларим менга қайси кўз билан қарай бошлайди? Уларнинг ҳам менга бўлган муносабати дарров ўзгаради, - деди Рубен Аморим.



Фикрлар