"Ривер Плейт" 16 ёшли истеъдодга 100 миллион евро нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентинадаги машҳур «Ривер Плейт» клуби ўзининг навбатдаги ёш истеъдодини қўлдан чиқармаслик учун жиддий қадам ташлади. 

Жамоа 16 ёшли ҳужумчи Бруно Кабрал билан узоқ муддатли шартнома имзолади. У 2025 йилда ўтказилган «Месси кубоги» турнирида 8 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айлангани ортидан Европа клублари скаутларининг эътиборини тортган эди.

Янги келишувга кўра, Кабрал «Ривер Плейт» таркибида камида 2028 йил охиригача қолиши кутилмоқда. Шартномада футболчини сотиб олиш учун белгилаб қўйилган миқдор 100 миллион евро этиб белгиланган. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри Аргентинадаги TyCSports манбасига таяниб хабар берди.

Марказий ҳужумчи сифатида тўп суриб келаётган Бруно Кабрал катта футболга «Камионерос» клуби академиясида қадам қўйган. У ерда 2017 йилдан 2022 йилгача тарбияланди. Кейинчалик, 2024 йилда «Ривер Плейт» тизимига ўтди ва ҳозирда клубнинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!