Риёд-2025: Куни кеча 11 та медал қўлга киритдик!
VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг навбатдаги куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқди.
Олтин:
- Анвар Анваров (енгил атлетика, узунликка сакраш)
- Қиличбозлик, жамоавий рапира (эркаклар)
- Қиличбозлик, жамоавий шпага (аёллар)
Кумуш:
- Светлана Оқназарова (аёллар кураши, -68 кг)
- Ўғилой Норбоева (енгил атлетика, кўпкураш)
- Қиличбозлик, жамоавий сабля (аёллар)
- Қиличбозлик, жамоавий сабля (эркаклар)
Бронза:
- Наталя Семёнова (пара енгил атлетика, найза улоқтириш)
- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг)
- Умиджон Жалолов (эркин кураш, -65 кг)
- Нигина Собирова (аёллар кураши, -62 кг)
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар