Роберто Мартинес "Ан-Наср" билан музокара ўтказмоқда
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан музокараларни бошлади.
Бу ҳақда RMC Sport журналисти Фабрис Ҳоукинс хабар бермоқда.
Аввалроқ испаниялик мутахассис 2026 йилги Жаҳон чемпионати якунларидан қатъи назар, Португалия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этиши маълум қилинган эди.
Манбага кўра, Мартинесга қизиқиш билдираётган "Ан-Наср" сафида португалиялик юлдуз Криштиану Роналду тўп сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган "Ан-Наср" яқинда бош мураббий Жорже Жезуш билан хайрлашган эди.
Энди клуб раҳбарияти жамоани Роберто Мартинесга топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар