Роберто Мартинес давралар оралиғида амалга оширилган энг яхши трансфер қайсилигини айтди
Ads

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Миши Батшуайининг “Челси”дан “Боруссия” Дортмунда кўчиб ўтишини жорий қишки трансферлар давридаги энг яхши трансфер деб айтди.

“Бу Европадаги энг яхши қишки харид бўлди. Батшуайининг “озодликка чиққани” кўриниб турибди. У кўзини юмиб ҳам гол уряпти”, - дейди Мартинес.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи “Боруссия”га кўчиб ўтганидан сўнг 5та учрашувда иштирок этиб рақиблари дарвозасига 4та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Минбар

Барча блоглар