Роберто Мартинес: "Жамоа сифатида яхши шаклланиб боряпмиз"
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Португалия кеча Миллатлар лигасида Польшага қарши кечган ғалабали ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз сўнгги бир неча кун ичида ушбу ўйин учун турли хил услуб ва режаларни тайёрлаш устида жуда кўп ишладик ва биз буни майдонда кўрсата олдик. Мен ютуқ қўлга киритилганидан жуда хурсандман. Чунки ўйинни оҳирига қадар баҳсни назорат қилдик.
Менёш футболчиларимиз дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Левандовскига қарши қандай ўйнаганидан ҳам бахтиёрман. Чунки ана шундай беллашувлар ёш авлодни чиниқтиради. Жамоавий муҳит анча яхши. Бу барчасидан учиун бўлган жиҳат", - деди португалияликларнинг бош мураббийи.
Фикрлар