Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Робиньо Жуниор қайси терма жамоада ўйнашни хоҳлашини ҳали ҳал қилмаган

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Робиньо-жуниор Бразилия ёшлар термасига гол урганидан сўнг келажакда Италия терма жамоаси учун ҳам ўйнаши мумкинлигини айтди.

2007 йилда туғилган Робиньо Жуниор, «Милан»нинг собиқ юлдузи Робиньонинг ўғли, Италия терма жамоасида ҳам ўйнаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ваҳоланки, у отасининг ватани — Бразилия терма жамоасида ўйнашни доимо орзу қилган.

Унинг бу борадаги фикрлари Бразилия U-20 терма жамоаси сафида Перуга қарши учрашувда иккита гол урганидан кейин янгради.

«Болалигимда доимо Бразилия терма жамоасида ўйнашни тасаввур қилардим. Кейинчалик Италия терма жамоасида ўйнаш имконияти ҳам пайдо бўлди. Ҳар бир бола учун ўз мамлакати либосини кийиш алоҳида босқич ҳисобланади. Мен эса икки терма жамоадан бирини танлаш имкониятига эга бўлганимдан бахтлиман. Шунинг учун ҳар қандай имкониятдан хурсанд бўламан», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Робиньо Жуниор клуб даражасида «Женоа» сафида ҳаракат қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ