Родри ҳеч нарсани билмайди!
"Манчестер Сити" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри "Олтин тўп"ни топшириш маросими учун Парижга учиб кетишга бор йўғи бир ҳафта олдин қарор қилган. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчи "Олтин тўп"ни қўлга киритиши бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Бу ҳақда унга ҳеч ким хабар бермаган.
Аввалроқ ОАВда биронта ҳам "Реал" вакили Париждаги "Олтин тўп" совринини топшириш маросимига келмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Тадбирни бойкот қилиш қарори "Лос-Бланкос"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниорнинг мукофотни олмаслиги билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 октябрь куни “Олтин тўп” мукофоти топширилади. Маросим Париждаги Шатле театрида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланиши режалаштирилган.
Фикрлар