Родри Карвахаль ва Ямал ҳақида нималар деди?

Кеча "Олтин тўп"ни қўлга киритган Родри Дани Карвахаль ва Ламин Ямални тилга олди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси 2024 йилги "Олтин тўп" соҳиби бўлди. Футболчи "Реал Мадрид" ҳимоячиси Карвахаль тўртинчи, "Барселона" вингери Ямал саккизинчи ўринни эгаллади ҳамда "Энг яхши ёш футболчи" совринини қўлга киритди.

- Мен худди мен каби жароҳатда бўлган Карвахални эслаб ўтмоқчиман. У ҳам бу ўринда бўлишга лойиқ.
Шунингдек, тез орада бу соврин учун асосий номзод бўлиб бораётган Ламинни ҳам бугунги мукофот билан табриклайман,
- деди Родри.

Маълумот учун, испаниялик ярим ҳимоячи кеча "France Football" томонидан "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!