Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди

“Манчестер Сити” клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг “Олтин тўп” учун ўтказилган сўровнома жараёнида кимга овоз бергани маълум бўлди.

Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, футболчи ўзини биринчи ўринга қўйган. Испаниялик футболчининг рейтингида иккинчи ўринда "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль жойлашган. "Лос-Бланкос"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор эса учинчи ўринда қайд этилган.

Қайд этиш лозимки, Родри Англия Премер-лигаси клублари орасида 2008 йилдан бери “Олтин тўп” совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. "Олтин тўп"нинг якуний натижаларига кўра иккинчи ўринни “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор эгаллади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем эса учинчи бўлди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэль Карвахаль (“Реал”) ва ҳужумчи Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
jan reno
13/11/2024 15:39
Узига узи овоз бериш неч пул экан?