Родри ўзига бошқа жамоа танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” таянч ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини “Реал”да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бош мураббий Хосеп Гвардиола “Сити”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан кейин 29 ёшли ярим ҳимоячи учун Испанияга қайтиш варианти яна долзарб бўлиб қолди.

2024 йилги “Олтин тўп” соҳибининг доимо ўйлаган ягона йўналиши ҳам шу бўлган.

Таъкидланишича, “Реал” раҳбарияти агар қулай шароит юзага келса, трансфер амалга ошиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Клуб Родрининг етакчилик фазилатлари, тактик сезгирлиги, мувозанатни сақлай олиши ва ўйинни назорат қилиш қобилиятини узоқ вақтдан бери қадрлаб келади. Футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубида ўйнашни истамоқда.

Шунингдек, Испания терма жамоаси футболчисини, унинг шартномаси яна бир йил амал қилишини ҳисобга олганда, сотиб олиш осон бўлмаслиги таъкидланган. Бироқ ҳал қилувчи омил Родрининг ўз истаги бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Родри барча мусобақаларда 33 та ўйинда қатнашиб, икки та гол урди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!