Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родриго “Сити”ни эмас, рақибни танлади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

"Сити" зўр ўйинчидан қуруқ қоладиган бўлди

“Реал”нинг бразилиялик легионери Родриго Гоэс бош мураббий Хаби Алонсо ўйин амалиётини кафолатламаганидан кейин бошқа клубга ўтишга рози бўлган.

Бу маълумот тарқатилганидан кейин Англия Премьер-лигасининг бақувват клублари 24 ёшли ҳужумчига оғиз сола бошлади.

Яқингача Родриго учун курашда “Манчестер Сити” фаворит эди. “Шаҳарликлар” ўйинчига беш йиллик шартнома таклиф қилди ва “Реал”га 100 миллион евро атрофида бадал пули тўлашга розилигини маълум қилди.

Бироқ, бир неча манбалар, хусусан ESPN журналистларининг хабарига кўра, Родриго Хосеп Гвардиола жамоасига эмас, балки “Ливерпуль”га ўтишни маъқул топган.

Родриго ўтган мавсум “Реал” сафида барча турнирларда 54 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 11 та голли пас узатган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ