Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Родриго ва Милитао машғулотларга қайтди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао ва ҳужумчиси Родриго жароҳатдан кейин яна жамоа билан умумий машғулотларга қайтди.

«Реал» таркибида тўп сурадиган бразилиялик футболчилар Эдер Милитао ва Родриго яна жамоа билан умумий машғулотларга қўшилди. Бу ҳақда нашр MARCA хабар берди.

Манбага кўра, халқаро ўйинлар учун танаффус даврида «Реал» футболчиларининг бир қисмига бир неча кунлик дам берилган. Бироқ баъзи ўйинчилар учун бу вақт тикланиш ва жисмоний ҳолатни ошириш мақсадида махсус машғулотлар билан ўтади. Шу доирада келаси ҳафта давомида Милитао, Родриго ва Менди алоҳида дастур асосида ишлайди, уларнинг тўлиқ тикланиши устида иш олиб борилади.

Жорий мавсумда 28 ёшли Милитао ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ. Халқаро танаффусдан сўнг «Реал»нинг биринчи учрашуви 10 октябр куни «Вильярреал»га қарши бўлиб ўтади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ