"Рома" дарвозабони АПЛ клубига ўтади
“Рома”нинг швециялик посбони Робин Ольсен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, мавсумни “Астон Вилла”да ижарада ўтказган 32 ёшли дарвозабон Бирмингем клубининг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.
АПЛ клуби Ольсеннинг трансфер ҳуқуқини 3,5 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи. Тез орада бу борада расмий маълумот берилиши кутилмоқда.
Фикрлар