“Рома” жаҳон чемпионатида ўйнайдиган ҳужумчини олади

Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришни истаяпти. Унинг талабига кўра, спорт директори Тьягу Пинто бир неча номзодларни топиб қўйган.

Январда Римга келиши кутилаётган ўйинчилар орасида “Сампдория” вакили Абдулҳамид Собирий ҳам бор.

25 ёшли ҳужумкор футболчи Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Мундиалдан кейин римликлар африкалик ўйинчи билан музокара бошлашни режалаштирган.

Абдулҳамид немис футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Германиядан ташқари, Англия ва Италиянинг бир нечта клубларида тўп тепган.

Унинг генуяликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади ва трансфер суммаси 3 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!