“Рома”: Манолас ўзимизга керак

 

“Рома” клубининг бош директори Мауро Бальдиссони кўплаб гранд жамоалар ўртасида талаш бўлаётган 25 ёшли ҳимоячи Костас Манолас атрофидаги вазият ҳақида гапирди.

- Манолас зўр футболчи, шунинг учун ҳам гранд клублар эътиборида тургани табиий ҳол, - деди Мауро Бальдиссони. – Биз уни ўз таркибимизда сақлаб қолиш учун янги шартнома бўйича музокара қиляпмиз. Лекин бу борада футболчининг истаги муҳим аҳамият касб этади.

Манолас Италия чемпионатида 17 та учрашувда тўп суриб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!