"Рома" ўз сафига 2та хавбекни қўшиб олмоқчи

Римнинг “Рома” клуби ёзги трансферлар даврида ўзининг марказий чизиғини "Сассуоло" аъзоси  Доменико Берарди ҳамда "Фиорентина" футболчиси Милан Баделялар билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 23 ёшли Берардининг нархи 40 млн еврога баҳоланмоқда. Баделянинг эса ёзда “Фиорентина” билан шартномаси ўз якунига етади ва у “бўрилар” сафини эркин агент сифатида тўлдириши мумкин.

Маъумот учун, Берарди жорий мавсум А Серияда жами 10та учрашувда иштирок этди ва 1та голга муаллифлик қилди. Чемпионатда 11та учрашув ўтказган Баделя ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!