Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Рома" Шомуродовга янги рақобатчи олиб келади

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 1

Клуб қайси ҳужумчини олиб келмоқчи?

"Рома" "Эвертон"нинг 26 ёшли ҳужумчиси Бето учун курашмоқда. Бу ҳақда "Fr Sports" нашри хабар берди.

Бу вазиятда "Рома"нинг устунлиги шундаки, сўнгги ҳафталарда римликлар хўжайини Ден Фридкин "Эвертон"нинг эгасига айланди.

Италиянинг "Торино" клуби ҳам Бетога қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, пойтахт клуби Артём Довбик учун муносиб ўринбосар топишга қатъий қарор қилган ҳолда мазкур трансфер учун пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг асосий таркиб учун имконияти жуда камайиб кетади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ