Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду жаҳон чемпионатида Месси билан эҳтимолий учрашув ҳақида гапирди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Роналду Мессига қарши ўйин карьерасидаги чўққи бўлишини айтди, аммо ҳозирги кунда Ўзбекистон устидан ғалабага эътибор қаратди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати доирасида Аргентина термаси юлдузи Лионель Мессига қарши учрашув эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Жаҳон чемпионатида Мессига қарши ўйин? Бу саволнинг ўзи унчалик маъноли эмас… Лекин майли. Албатта, бу карьерамдаги энг юқори чўққилардан бири бўларди. Лекин менинг бутун эътиборим ҳозирги кунга қаратилган. Биз Ўзбекистонни мағлуб этдик, мен гол урдим. Хурсандман", – деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, муайян натижалар рўй берса, жаҳон чемпионатида Португалия ва Аргентина ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Бироқ бундай учрашув фақат чорак финал босқичидагина амалга ошиши эҳтимолдан холи эмас.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ