Роналду Саудия Арабистонида ноёб натижа қайд этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ан-Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ад-Дирия»га қарши ўйинда (3:0) яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

41 ёшли португалиялик юлдуз ҳисобни биринчи бўлиб очди — унинг голи учрашувнинг 23-дақиқасида қайд этилди. 

Al Nassr Zone нашри маълумотига кўра, Роналду Саудия лигасида тўп сурган даври мобайнида рақобатлашган 25 жамоанинг 24 тасига гол урган. Унга қарши ўйинларда фақат «Ал-Батин» дарвозаси дахлсиз қолган.

Жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 7 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланди. Умумий ҳисобда эса футболчининг профессионал карьерасидаги голлари сони 980 тани ташкил этмоқда. Криштиану «Ан-Наср» шарафини 2023 йил бошидан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!