Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналдиньо: "Энди навбат Ямалга"

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Бразилия футболи афсонаси ёш юлдуз ҳақида фикр билдирди

"Барселона" афсонаси Роналдиньо Каталония клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Биз Месси билан аллақачон тарихга кирдик, энди навбат Ламин Ямалга, у ҳам худди шундай иш қилсин. Унинг бу ёшида кўрсатган ўйини ақл бовар қилмас даражада. У жуда иқтидорли футболчи. Бундай футболчиларни томоша қилиш менга ёқади," – дея Роналдиньонинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Таъкидлаш жоизки, ёшига қарамай, Ламин Испания чемпиони бўлишни аллақачон иккинчи бор уддалаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ